Олаф Шольц Украинада «совуқ тинчлик» ўрнатилиши эҳтимолини рад этди
Россия Украинадаги фронт чизиғини музлатиб қўйишга умид қилмаслиги керак, деди Германия канцлери. У Россия ўз қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиши кераклигини таъкидлади, бироқ Москва Қримни ҳам озод қилиши кераклигига аниқлик киритмади.

Фото: AP
Германия канцлери Олаф Шольц Москвани Украинадаги уруш Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудлари чегараларида музлатиб қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги умидлари бўйича огоҳлантирди. «Россия тушуниши керакки, Россия ва Украина ўртасида ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб «чегара» ўтказиш орқали «совуқ тинчлик»ка эришиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу босқинчилик урушини қонунийлаштиради», - деди Шольц Kölner Stadt-Anzeiger нашрига 26 май, жума куни берган интервьюсида.
«Биз адолатли дунё ҳақида гапиряпмиз ва бундай дунёнинг калити Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишдир», деди федерал канцлер. Шу билан бирга, Шольц бу талаб 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қримга ҳам тегишлими, деган саволни очиқ қолдирди.
Аниқлик берувчи саволга канцлер ўз сўзларини такрорлади, холос: «Қўшинларни олиб чиқиб кетиш. Украина қандай битимлар тузмоқчи эканлигини шакллантириш бизнинг ишимиз эмас». Шу билан бирга, Шольц қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақида гапирар экан, грамматик жиҳатдан ноаниқ иборани ишлатган, унда барча рус қўшинлариними ёки уларнинг фақат бир қисмини олиб чиқишни назарда тутганми, бу аниқ эмас.
Шольц, шунингдек, Россия президенти Владимир Путинни ҳокимиятдан четлатиш керакми, деган саволни четлаб ўтди. «Мен бундай спекуляцияларга унчалик ишонмайман. Охир-оқибат, Москва ва Киев ҳукуматлари келишувга эришишлари керак», - деди у.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
-
ОАВ: Илон Маск Оқ уйда молия вазири билан ёқалашиб кетган
Жаҳон | 14:55
-
Сиртдан қамалган президент, ҳайит олдидан гўштга рейд ва қимматлаб кетган картошка
Жаҳон | 14:04
-
Лос-Анжелесда миграция хизмати рейдлари туфайли норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон | 13:27
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

20:53 / 06.06.2025