Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган ҳудуд маълум қилинди
4 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани маълум қилинди.
2023 йилнинг январь-апрель ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллади — 7,7 млрд АҚШ доллари.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмаси ҳажми мос равишда 1,9 млрд доллар ҳамда 1,6 млрд долларни ташкил этган Тошкент вилояти ва Андижон вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
— Самарқанд вилояти – 796 млн;
— Фарғона вилояти – 571,4 млн;
— Бухоро вилояти – 445,4 млн;
— Наманган вилояти – 414 млн;
— Навоий вилояти – 376 млн;
— Жиззах вилояти – 373,5 млн;
— Сирдарё вилояти – 286 млн;
— Хоразм вилояти – 276 млн;
— Қашқадарё вилояти – 179 млн;
— Қорақалпоғистон Р. – 158,3 млн;
— Сурхондарё вилояти – 103 млн.
Мавзуга оид
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025