Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша 1 июндан Россия ва Беларус юк машиналари учун чегарасини ёпди
Беларус ёки Россия ҳудудида рўйхатга олинган юк автомобиллари, тягачлар, тиркамалар, шу жумладан яримтиркамалар, автопоездлар чегарадан ўтказилмайди.
Польша Россия ва Беларус рақамларига эга юк машиналарининг ўз чегарасидан ўтишини тўхтатди. Бу ҳақда 29 май куни маҳаллий RMF 24 радиостанцияси ички ишлар вазири буйруғига таяниб хабар берди. Янги қоидалар 1 июндан бошлаб кейинги огоҳлантиришгача амал қилади.
«Беларус Республикаси билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларида Беларус Республикаси ёки Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатга олинган юк автомобиллари, тягачлар, тиркамалар, шу жумладан яримтиркамалар, автопоездлар ҳаракати тўхтатилади», дейилади хабарда.
Польша нашрининг хабар беришича, баъзи Беларус компаниялари бундай сценарийга тайёргарлик кўришган ва Польшада қайта рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлишган. Бироқ ҳукумат матбуот котиби Питер Мюллер сўзларига кўра, «режимларга алоқадор» компаниялар хавфсизлик хизматлари назорати остида.
«Бунинг учун зарур воситалар, жумладан, санкциялар рўйхати мавжуд, чунки бу рўйхатга Польшадаги ташкилотлар ҳам кириши мумкин», деди ҳукумат вакили.
Мавзуга оид
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026