Ўзбекистон | 13:28 / 30.05.2023
8620
2 дақиқада ўқилади

Экологик партиядан президентликка номзод маъқулланди

2023 йилнинг 30 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари съезди бўлиб ўтди.

Фото: ecouz

Съездда 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда президентликка номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Съездда делегатлар эътиборига Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев тавсия этилди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Пестицидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган «Яшил Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, «Яшил виза» дастурини жорий этиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш, юк ташишни йирик машиналардан темирйўлларга ўзгартиришга қаратилган чоралар шулар жумласидан.

Ижтимоий соҳада давлат стоматологик клиникаларини ривожлантириш, шаҳарлар Бош режаларини тузишда камида 30 фоизли яшил майдонлар яратиш талабини мустаҳкамлаш, шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назоратини кучайтириш, норматив ҳужжатларни қабул қилишда атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш, бир марталик ишлатиладиган пластик ва полиэтилен таркибли идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни тақиқлаш, 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотишни ҳамда четда олиб киришни тақиқлаш каби ташаббуслар илгари сурилди.

Съезд делегатлари томонидан Ўзбекистон президентлигига номзод этиб кўрсатилган Абдушукур Ҳамзаев ва унинг сайловолди дастури бир овоздан маъқулланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти