Жаҳон | 16:52 / 30.05.2023
7075
1 дақиқада ўқилади

ЖАР BRICS саммити иштирокчиларига дипломатик дахлсизлик тақдим этади

Фото: AP

ЖАР ҳукумати BRICS гуруҳи давлатлари расмийларининг яқин ойларда ўтказилиши режалаштирилган икки учрашуви иштирокчиларига дипломатик иммунитет беради. Қарор ҳукумат газетасида эълон қилинди, дея бунга эътибор қаратган Bloomberg.

1-2 июнь кунлари Кейптаунда тўпланадиган BRICS ташқи ишлар вазирлари йиғилиши иштирокчиларига дахлсизлик амал қилади. 

Шунингдек, у 22-24 август кунлари бўлиб ўтадиган BRICS давлат раҳбарлари саммити иштирокчиларига тақдим этилади.

BRICS давлатлараро ассоциация бўлиб, беш давлатнинг иттифоқидир: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид