Хитой фуқаролар орасидан танлаб олинган тайконавтни орбитал станцияга юборди
Хитой уч экипаж аъзоси бўлган кемани "Тянгун" орбитал станциясига учирди. Улар орасида биринчи фуқаролик тайконавти, фойдали юклама бўйича мутахассис Гуй Хайчао ҳам бор. Ҳозиргача Хитойдан коинотга фақат ҳарбийлар учган.
Хитой ўзининг "Тянгун" орбитал станциясига уч экипаж аъзоси билан “Шэнчжоу-16” космик кемасини жўнатди. Учириш 30 май, сешанба куни Пекин вақти билан соат 09:31да (Тошкент вақти билан 06:31) мамлакат шимолидаги Цзюцюан космодромидан "Чанчжэн-2F" ракета ташувчиси ёрдамида амалга оширилди. Уни Хитой марказий телевидениеси жонли эфирда намойиш этди.
Кейинроқ Хитойнинг бошқариладиган космик парвозлар дастури бўйича бошқармаси учириш муваффақиятли ўтганига аниқлик киритди. Идора маълумотларига кўра, космик кема аниқ белгиланган орбитага чиққан ва нормал ишламоқда.
Экипаж командири, генерал-майор Цзин Хайпэн учун ушбу ҳодиса тўртинчи космик парвоз бўлиб, бу Хитой астронавтикаси учун рекорддир. Бортда ундан ташқари муҳандис Чжу Янчжу ва фойдали юклама бўйича мутахассис Гуй Хайчао ҳам бор. Улар станцияда ишлайдиган тайконавтларнинг ҳозирги учлигини алмаштиради.
Гуй Хайчао - тарихдаги биринчи фуқаролик тайконавти: ҳозиргача ХХРдан фақат Хитой Халқ-озодлик армияси зобитлари коинотга учган. Пекиндаги Бэйхан университети профессори, 36 ёшли Гуй Хайчао станциядаги вақтида илмий тажрибалар ўтказишга масъул бўлади.
Мавзуга оид
12:30 / 05.10.2024
ЕК: Хитой электромобилларига божларни ошириш йўли очилди
01:00 / 05.10.2024
Хитойда 1000 марта ўтириб-туришга мажбурланган ўқувчи бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин
21:03 / 04.10.2024
Евроиттифоқ электромобиллар бўйича Хитой билан савдо урушини бошлади
08:00 / 04.10.2024