Жамият | 17:59 / 31.05.2023
22155
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда йигит бошқа йигитни пичоқлаб ўлдирди

20 ёшли йигит 25 ёшли йигитни телефон орқали чиқариб олган ва пичоқлаган. 

Фото: Getty Images

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 29 май куни соат 10:00 ларда Китоб туманида содир бўлган.

20 ёшли йигит Китоб шаҳридаги “Спорт мажмуаси” олдида ўзаро тортишув оқибатида 25 ёшли йигитни пичоқ билан қасддан ўлдирган.

Daryo манбаасининг маълум қилишича, икки йигит ўртасидаги жанжал уларнинг ёнида машина бошқариб кетаётган қиз туфайли келиб чиққан.

Оқибатда машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган йигит олд ўриндиқда ўтирган йигитни пичоқлаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, жиноят иши доирасида гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2023 йил 29 май куни Бухоро вилояти Когон туманида футбол ўйини вақтида икки йигитнинг жанжали улардан бирининг ўлими билан якунланганди.‌‌

Мавзуга оид