Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа фойдаланилмаган кўмир учун Осиё ва Африкадан харидор қидира бошлади
Европа Осиё ва Африка бозорларида фойдаланилмаган кўмир учун харидорларни қидира бошлади, деб хабар берди Bloomberg. Европа мамлакатлари 2022 йилда катта кўмир захираларини шакллантирдилар, иссиқ қиш туфайли улар талаб қилинмади. Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йилда Испания, Нидерландия ва бошқа мамлакатлардан Марокаш, Сенегал ва Ҳиндистон каби мамлакатларга 1,12 миллион тонна кўмир жўнатилган.
Европадаги трейдерлар фойдаланилмаётган кўмир учун дунёнинг бошқа қисмларида харидор қидирмоқда, деб ёзади Bloomberg.
2022 йилда Европада йирик кўмир захиралари шаклланган ва иссиқ қиш туфайли улар керак бўлмади. Ember тадқиқот маркази маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари ўтган қишга қараганда 11 фоиз камроқ кўмир ёқди. Perret Associates компанияси кўмир бозори таҳлилчиси Гийом Перре кўмирнинг бир қисми бир йилдан кўпроқ вақт давомида сақланиши ва уни сақлаш жуда қимматга тушишига эътибор қаратди. Очиқ ҳавода бир неча ой сақланганидан сўнг, кўмир парчалана бошлайди ва охир-оқибат яроқсиз ҳолга келади, дея қайд этади Bloomberg.
2023 йилда Испания, Нидерландия ва бошқа Европа давлатларидан Марокаш, Сенегал, Гватемала ва Ҳиндистон каби бозорларга 1,12 миллион тонна кўмир жўнатилди, деб ёзади Bloomberg. Агентлик қайд этишича, Европа охирги марта апрель ойида 145 минг тоннадан ортиқ юк етказиб берган. Ҳиндистон ва Хитой учун Европадан кўмирнинг чиқиб кетиши фойдалидир, деб ёзади Bloomberg: жаҳон кўмир истеъмолининг ярмидан кўпи бу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Таҳлилчилар Хитой иқтисодиёти тикланиши секинлашувига эътибор қаратган бўлса-да, Bloomberg маълумотларига кўра, Хитой 2023 йилда 360-380 миллион тонна кўмир импорти бўйича рекорд даражага интилмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, кўмирни бошқа мамлакатларга қайта юклашга шошилиш хавф туғдириши мумкин. Германия апрель ойида сўнгги учта атом электр станциясини ёпиб қўйди, суюлтирилган газни жаҳон бозорига етказиб бериш эса Норвегиядан қувурларга боғлиқ, деб эслатади Bloomberg. Перренинг фикрича, етказиб берувчилар «ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиб кетмаслиги» керак, чунки кейинги қишда нима бўлиши ҳали аниқ эмас.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026