Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон шарқидаги поезд ҳалокатида ўнлаб одамлар қурбон бўлди
Йўловчи поезди издан чиқиб кетиб бошқа поезд билан тўқнашди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, унинг вагонларининг бир қисми қўшни рельсларга қулади ва яна бир йўловчи поезди билан тўқнашди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.
Қайд қилинишича, фалокатда камида 50 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган.
Биринчи поездда 12 та вагондан 10 таси, иккинчисида эса 3 таси рельсдан чиқиб кетган. Оқибатда, камида 50 киши ҳалок бўлган, дастлабки маълумотларга кўра, 350 киши жабрланган. Турли манбаларга кўра, 300 га яқин одам шифохонага ётқизилган. Бир неча юз киши вагонлардан чиқа олмаётгани айтилмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди воқеадан чуқур қайғуда эканини айтиб, қурбонлар ва жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026