Жаҳон | 10:41 / 03.06.2023
15909
2 дақиқада ўқилади

Пригожин: Россия Мудофаа вазирлиги ХҲКнинг Бахмутни тарк этиш йўлини миналаб қўйган

«Вагнер» ХҲК раҳбарининг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги Бахмутдан жангчиларнинг чиқиб кетиш йўлларида «юзлаб танкларга қарши миналар ва тонналаб пластид» қолдирган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозир суриштирув кетяпти.

Видеодан кадр

«Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг айтишича, россиялик ҳарбийлар Россия Мудофаа вазирлиги буйруғи билан ХҲК жангчиларининг Бахмутдан чиқиб кетиш йўлларига «юзлаб танкларга қарши миналар ва тонналаб пластид» қўйган. «Ҳозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, бу зарядларни қўйганлар Мудофаа вазирлиги вакиллари эди. Нега бундай қилдингиз, деб сўрашганида, улар бармоқларини юқорига кўрсатяпти. Саволларга жавоб бермаяпти», дея 2 июнь, жума куни Пригожиннинг сўзларини келтирган унинг матбуот хизмати. 

«Тахмин қилиш мумкинки, улар «Вагнер» ХҲКнинг олдинга силжиш бўлинмаларини ушбу зарядлар билан кутиб олишни хоҳлаган, гарчи биз колонна бўлиб юрмаймиз», - дея қўшимча қилди Пригожин. «Вагнер гуруҳи» раҳбарининг сўзларига кўра, унинг одамларидан ҳеч ким жабрланмаган. У вазиятни «оммавий қамчилашга уриниш» деб ҳисоблайди. 

25 майда «Вагнер» ХҲК Бахмутдан чиқиб кета бошлади. Пригожин айтганидек, жангчилар дам олиш ва жисмоний тайёргарлик учун орқа лагерларга жўнатилган. Пригожин матбуот хизматининг 2 июндаги хабарида айтилишича, ўша вақтга келиб «Вагнер» ХҲК бўлинмаларининг деярли 99 фоизи Бахмутни тарк этган» ва «барча позициялар тегишли равишда Мудофаа вазирлигига топширилган». 

Мавзуга оид