19:54 / 03.06.2023
12543

Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитидан манфаатдор

Қозоғистон Энергетика вазирлиги Россиядан Ўзбекистонга газ транзитини таъминлашга тайёрлигини маълум қилди.

Фото: РИА Новости

Қозоғистон Россия газини ўз ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш учун техник тайёрликни таъминлаш ниятида, барча зарур инфратузилма тақдим этилади. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди.

«Ўзбекистон ва «Газпром» газ ҳажми ва нархи бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Қозоғистон ўз ҳудуди орқали газ транзити учун техник таъминотга тайёрлигини маълум қилди», деди у.

Сатқалиев сўзларига кўра, музокаралар якунланиши билан барча зарур инфратузилма тақдим этилади. Унинг тахминий тайёргарлик шартларини баҳолаб, келаси йилнинг куз-қиш мавсуми бўлишини таъкидлади.

«Биз ушбу транзитдан... транзит учун маблағ олиш нуқтаи назаридан ва умуман, Марказий Осиё минтақасида энергия таъминоти ишончлилигини ошириш доирасида манфаатдормиз», деди у.

Вазир май ойи ўрталарида Қозоғистон расмийлари Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш масаласини муҳокама қилаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар конструктив руҳда давом этмоқда.

Апрель ойида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури орқали амалга оширилиши режалаштирилганини таъкидлаган эди.

Top