Тошкент шаҳрида юқори синф ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди
10-синф ва 9-синф ўқувчилари ўртасидаги муштлашувда икки ўқувчига тан жароҳати етказилган.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган мактабларнинг бирида юз берган жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 23 май куни тахминан соат 11:00 ларда Чилонзор туманида жойлашган мактаблардан бирининг олдида 10-синф ўқувчилари А.Х. ва Д.Ў. шу мактабнинг 9-синф ўқувчилари Ш.Э. ва И.Т. билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашган.
Жанжал оқибатида Ш.Э. ва И.Т. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, жабрланувчиларга соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:13 / 28.11.2024
Тошкент вилоятида ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади
15:58 / 28.11.2024
Россияда мигрантларнинг рус тилини билмайдиган болаларига мактаб тақиқланмоқда. Бу ташаббус қанчалик асосли?
18:11 / 26.11.2024
Сурхондарёда юқори синфлар учун мактаб биноси ҳокимлик айби билан битказилмаяпти
13:56 / 22.11.2024