21 ёшли йигитнинг вафот этиши тафсилотлари – Тошкент шаҳар ИИББ талқинида
Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўтказган "журналистик суриштирув"да Хафизуллоҳ Турғунбоевнинг қўлга олиниши ва ИИБ биноси 4-қаватидан ўзини ташлаши тафсилотлари ҳақида гап боради.

Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар ИИББ ҳам терговда вафот этган 21 ёшли йигитнинг қўлга олиниши билан боғлиқ айрим кадрларни тақдим қилди.
Тўлиқ бўлмаган ва кесиб олинган кадрларда ЙПХ ходимлари тўхтатган машинада Ҳафизуллоҳнинг чўнтагидан жигар рангли модда топилгани акс этган. Шунингдек, у Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилгани айтилган Ҳафизуллоҳнинг давлат адвокати билан қисқа муддатли суҳбати ҳам мавжуд. Шундан кейин Ҳафизуллоҳ видеода бирор маротаба кўрсатилмаган.
Пойтахт ИИББ тақдим қилган видеонинг қолган қисмида ИИВ Kun.uz’га тергов сири, дея кўрсатишни хоҳламаган воқеа жойлари кўрсатилган. Лекин “тўлиқ тафсилот”да бошқа тафсилотлар ва асосий саволларга жавобни кўрмайсиз.
Бундан ташқари, Бош прокуратура йигит ўзини ташлаган, дея айтилаётган видеоёзувларни тақдим қилди. Кузатув камераларида ёзиб олинган кадрларнинг бир чеккасида юқоридан нимадир тушганини кўриш мумкин. Лекин бу инсон танасими ёки бошқа жисмми, аниқлашнинг имкони йўқ.
Прокуратура айни вақтда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинлангани ҳамда ИИВ ходимларининг ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
Бош прокуратура ва ИИВ томонидан тақдим қилинган видеолар жамоатчиликда саволларни янада кўпайтириб юборди. Kun.uz ушбу видео ва баёнотларнинг ўзидаги қарама-қаршиликлар, шунингдек воқеанинг бошқа тафсилотлари акс этган таҳлилни яқин кунларда тақдим қилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

08:10 / 03.07.2024
Тошкент кўчаларида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

19:35 / 29.06.2024
Чилонзорча спектакл: Новза кўчасидаги ўриндиқлар жойига қайтарилди

16:10 / 29.06.2024
“Меҳмонга келган” ўриндиқлар – Чилонзорда одамлар кўз ўнгида кўзбўямачилик бўлмоқда

11:13 / 06.05.2024