Президент мактабларига ўқишга топшириш тартиби маълум қилинди
Президент мактабларига республика мактабларининг 4-синф битирувчилари ҳужжат топширишлари мумкин.
Президент мактабларига қобилиятли ва иқтидорли, баҳолар табели асосида тегишли СТEАМ фанлари (математика, биология (табиатшунослик), информатика ва ахборот технологиялари, физика, алгебра, геометрия, кимё бўйича аъло баҳога ўқиган болалар танлов асосида қабул қилинади.
Ўқувчиларни қабул қилиш хорижий ташкилот билан биргаликда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижалари асосида амалга оширилади. Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл олган ўқувчилар ўқишга қабул қилинадилар.
Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги Президент мактабига топширилади.
Ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакиллари) Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
махсус шаклдаги маълумотнома (маълумотнома намунасини қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин);
талабгорнинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
ўқув йили натижасига кўра, талабгорнинг баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси.
Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:
1-босқич — математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади, биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади;
2-босқич — ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича — 16 та масала;
мантиқ элементлари бўлган математика фанидан — 24 та масала;
инглиз тилидан — 55 та тест.
2-босқич кириш имтиҳонлари учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
12:52 / 07.11.2024
Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
10:44 / 28.09.2024
2024 йилда хорижга ўқиш учун борган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди
07:08 / 23.07.2024