Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим жорий қилинади
“Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Қатар фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.
Маълумот учун, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун, 5 июн куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Мулоқотда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 1 февралдан бошлаб 45 мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинганди.
Мавзуга оид
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
20:13 / 19.03.2026