Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда иккита автомагистрални бирлаштирувчи янги йўл барпо этилмоқда
Натижада М39 ва М41 автомагистрали қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун йўл қисқаради.
Фото: Транспорт вазирлиги
Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 «Дарбанд–Бойсун–Элбаён» автомобиль йўлининг 5-70 км (65 км) қисмини ва 4Р100 «Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов» автомобиль йўлининг 128-174 км (46 км) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Транспорт вазирлиги хабарига кўра, лойиҳа учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) маблағ ажратган. Реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 км.
Мазкур автомобиль йўли реконструкция қилиниши билан Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М39 ва М41 автомагистраллари қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун мавжуд 298 км узунликдаги автомобиль йўли 146 км қисқартирилади.
Лойиҳанинг якунига етказиш санаси хабарда кўрсатилмаган.
Мавзуга оид
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
21:22 / 18.04.2026