FT: Европа Иттифоқи Huawei'га 5G тармоқларидан фойдаланишни тақиқламоқчи
Брюсселда, қатор ғарб давлатлари қилганидек, Европа Иттифоқидаги 5G тармоқларида Huawei ускунасидан фойдаланишга тақиқ жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Европа Иттифоқи саноат соҳасида жосусликда гумон қилинаётган Хитойнинг Huawei компанияси ускунасидан 5G тармоқларида фойдаланишга тўлиқ тақиқ жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 7 июн, чоршанба куни исми ошкор этилмаган расмийларга таяниб, Financial Times нашри хабар берди.
Тақиқ, ҳатто келишилган тақдирда ҳам, Европарламентнинг амалдаги таркибининг беш йиллик ваколат муддати тугагунига қадар, 2024 йилгача жорий этилиши даргумон, деб ёзади FT. Европа комиссияси тақиқ бўйича муҳокамаларга изоҳ беришдан бош тортди.
2020 йилда Брюссел Европа Иттифоқига аъзо давлатларга юқори хавфли ускуналар етказиб берувчиларга чекловлар қўйишни расман тавсия қилган. Европа Иттифоқи Huawei'ни шундай компаниялар рўйхатига киритган. Нашрнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи давлатларининг фақат учдан бир қисми тавсияларга қулоқ солган ва Huawei компаниясининг 5G муҳим алоқа элементларидан фойдаланишини тақиқлаган.
"Бу жуда кам. Бу иттифоқнинг коллектив хавфсизлигини ҳимоясиз қилади", - деди Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича комиссари Терри Бретон алоқа вазирларига. У Европа Иттифоқининг Хитойга технологик қарамлигини Россия Федерацияси энергия ресурсларига қарамлик билан солиштирган.
Мавзуга оид
22:22 / 02.12.2024
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларни депортация қилиш қоидаларини кучайтиради
15:45 / 02.12.2024
Электромобиллар қанча вақтда ўз қийматини йўқотади?
20:41 / 28.11.2024
Гуржистон ҳукумати 2028 йил охиригача ЕИга қўшилиш бўйича музокара ўтказмаслигини билдирди
12:01 / 27.11.2024