Ўзбекистон | 17:30 / 09.06.2023
35599
1 дақиқада ўқилади

Бу йил магистратурага қабул бир марта бўлади — вазир

2023-2024 ўқув йили магистратураси учун қабул 1 марта, ёзда бўлади. Ўтган ўқув йилида тил сертификатлари ва янги тизим жорий қилингани сабаб магистратура учун қабул 2 марта ўтказилганди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2023 йил магистратурага қабул фақат бир марта бўлишини айтди. Вазир бу ҳақда янги ўқув йили қабул масалаларига бағишланган суҳбатда маълум қилди.

Бу йил магистратурага қабул анъанавий тарзда бир марта бўлади. Параметрларни ҳам тез орада тасдиқлаймиз. Ҳаммаси олдинги ўша тартибда сертификатлар билан бўлади. Биз фақат ўтган бир йил учун 2 марта магистратурага ҳужжат топширишга қабул комиссиясидан рухсат сўраб олганмиз. Ўша йили янги тизим жорий қилингани ва тил сертификатлари талаб қилингани ҳисобига шундай бўлганди”, – деди Абдураҳмонов.

Маълумот учун, 2022/23 ўқув йилида магистратура учун 2 марта — қишки ва ёзги қабул ўтказилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти