Швеция альянсга аъзо бўлишдан олдин НАТО қўшинларини жойлаштиришга тайёр
Чет эл техникаси ва ходимлари Швеция ҳудудида вақтинча жойлаштирилиши мумкин, дея маълум қилди расмий Стокҳолм. Қайд этилишича, бу қарор Россия учун яққол сигнал бўлиб, Швециянинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлайди.
Швеция Шимолий Атлантика альянсига расман киришдан олдин ҳам НАТОга ўз ҳудудида қўшинларини жойлаштиришга рухсат беради. Швеция бош вазири Улф Кристерссон ва мудофаа вазири Пал Йонсон 9 июнь, жума куни Dagens Nyheter газетаси учун ёзган мақоласида: «Ҳукумат Швеция Қуролли кучлари НАТО ҳамда НАТО давлатлари билан келажакда биргаликдаги операцияларни таъминлаш учун тайёргарлик кўриши мумкинлигига қарор қилди», дейди.
Уларнинг сўзларига кўра, «бу тайёргарлик чоралари Швеция ҳудудига хорижий техника ва ходимларни вақтинча жойлаштиришдан иборат бўлиши мумкин». «Ушбу қарор Россияга аниқ сигнал беради ва Швеция мудофаасини кучайтиради», деб таъкидлади сиёсатчилар. Уларга кўра, Россия яқин келажакда қўшни давлатлар учун таҳдид бўлиб қолади, чунки «РФ раҳбарларининг ҳудудий амбициялари кўлами номаълум».
Швеция 2022 йилда Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши сабабли НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган. Туркия ва Венгриянинг эътирозлари кечикишга олиб келди, аммо Стокҳолм июль ойида Литвада бўлиб ўтадиган НАТО саммитидаёқ иттифоққа қўшилишга умид қилмоқда.
Швециянинг Россия билан чегарадош қўшниси Финландия апрель ойида НАТОга қўшилди.
Мавзуга оид
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024
IISS: Европадаги НАТО давлатлари АҚШга таянишда давом этмоқда
07:47 / 09.11.2024
КХДРнинг урушдаги иштироки: НАТО Украинага янги ёрдам ваъда қилмоқда
22:40 / 05.11.2024