19:14 / 10.06.2023
12041

Қозоғистонда икки ўзбекистонлик тутқунликда сақлаб турилгани аниқланди

Маҳаллий фуқаро 3 йил давомида уларнинг меҳнатидан ноқонуний фойдаланган.

Фото: pixabay.com

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида Ўзбекистоннинг икки фуқароси меҳнатидан фойдаланиш мақсадида ноқонуний равишда эркинликдан маҳрум қилиш факти аниқланди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Олмаота вилояти полиция бошқармаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар уч йилдан ортиқ вақт давомида маҳаллий фуқаронинг уйида тутқунликда сақланган.

«10 июнь куни Олмаота вилояти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг икки фуқаросини меҳнат эксплуатацияси мақсадида ноқонуний равишда ушлаб туриш факти аниқланган. Маълум бўлишича, гумондор А. (1986 йилда туғилган) 3 йил давомида жабрланувчиларни Қорасой тумани ҳудудида тутқунликда сақлаган», дейилади хабарда.

Ҳолат бўйича Қозоғистон Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-банди (ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши очилган. Гумонланувчи тергов изоляторига жойлаштирилган.

Top