Ўзбекистон | 17:19 / 12.06.2023
4563
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: KUN.UZ

Пойтахтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг 70 та бригадаси ҳудудларда 6-10 ва 35 Кв бўлган кабелларни янгилаш ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини бажармоқда.
 
«Ҳудудий электр тармоқлари» хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади:

- Қушбеги, Спутник-4 даҳаларида;
- Чилонзор-6, Учтепадаги 15 мавзеларда;
- 8 март, Ҳамал, Сарикўл 2-тор, Савр, Абадият, Фидокор, Ибрат, Мураббий, Кичик Миробод, Янгиҳаёт, Дархон, Илғор, Хонариқ, Чинор, Донишманд, Ифтихор, Чашма, Шавкат, Шоҳсанам, Латофат, Бунёдкор, Жамбил, У.Носир, Яшин, Тадбиркор, Афросиёб, Дилхуш, Бахтлик 2-тор, Дўмбиробод, Ҳисор, Кулолқўрғон, Шаҳристон кўчаларида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид