Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Ўзбекистон чорвачилигига 90 млн евро инвестиция киритади
Италия чорвадорлар уюшмаси, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда, Мирзаобод ва Қуйи Чирчиқ туманларида жами 90 млн еврога тенг иккита лойиҳани жорий қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг Италияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Италия чорвадорлари уюшмаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Италия чорвадорлари уюшмаси ўз соҳасида Европадаги энг йирик ташкилот бўлиб, 40 000 аъзога эга. Ташкилотнинг 14 та шахсий ветеринария ва генетик лабораториялари мавжуд. Уюшма Ўзбекистон билан бир қанча лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик тажрибасига эга.
Тошкент вилоятида йирик қуёнчилик фермаларидан бирини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширган. Фермер хўжалиги негизида ҳар йили 2 миллион бошгача қуён боқиш, шунингдек, чорва озуқаси, табиий ўғит ва гўшт маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026