Жаҳон | 14:41 / 13.06.2023
8039
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко нима учун Беларусда ядро қуролини жойлаштириш зарурлигини айтди

Беларус президенти Александр Лукашенко республикада ядро қуролини жойлаштириш унинг Москва олдига қўйган «қатъий талаби» эканини айтди. Бу ҳақда Беларуснинг «БелТА» агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Лукашенконинг сўзларига кўра, шу йўл билан у Беларус хавфсизлигини кафолатламоқчи бўлган ва шунинг учун Москвага шундай талаб қўйган.

Ғарб матбуоти аввалроқ 11-12 июль кунлари Вилнюсда ўтказилиши режалаштирилган НАТО саммити олдидан Россия ядро қуролининг Беларус ҳудудида жойлаштирилиши ядровий шантажга уриниш экани ҳақида ёзган эди.

«Россия ҳеч нарсага интилмаяпти. Бу Россиянинг ташаббуси эмас», - деди Лукашенко.

Аввалроқ Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро кампания (ICAN) АҚШ 2022 йилда ядро қуролига 43,7 миллиард доллар, Россия эса 9,6 миллиард доллар сарфлагани ҳақида хабар берган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид