Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Curiosity Марсдан тонгги ва кундузги манзара кадрларини жўнатди
Curiosity марсоходи тонгги ва кундузги Марснинг кўриниши акс этган кадрларни узатди. Бу ҳақда Реактив ҳаракат лабораторияси хабар берди.
Панорамалар Марс маҳаллий вақти билан соат 09:20 ва 15:40 да олинган, кейин бирлаштирилган. Бадиий мақсадлар учун дастлаб қора ва оқ тасвирларга компьютер алгоритми ёрдамида ранг қўшилган: кўк тонгги панорамани, сариқ эса кундузгини билдиради. Суратларнинг пастки ўнг бурчагида Curiosity’нинг ўзи кўринади - марсоходнинг учта антеннаси ва радиоизотоп қувват манбайи. Curiosity ортидан унинг излари, улардан кейин эса « Маркер-Бэнд водийси» кўринади, у ерда марсоход қадимий кўл белгиларини топган. Бундан ҳам пастроқда иккита тепалик бор - «Боливар» ва «Чуқур водий», Curiosity улар орасидан ўтиб Параитепуй довонини ўрганиб чиқди.
Curiosity Гейл кратерида жойлашган 5 километр баландликдаги Шарп тоғи этагига чиқиш вазифасини олган. Кратернинг чети тахминан 40 километр масофада кўринади. Тоза об-ҳаво туфайли тоғ кратер четидан ташқарида ҳам кўринади, аммо у 87 километр узоқликда жойлашган.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025