Жаҳон | 11:00 / 14.06.2023
5696
2 дақиқада ўқилади

Ноттингҳамда юз берган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Лондондан 200 км узоқликда жойлашган Англия шаҳрида 3 киши ўлик ҳолда топилди, юк машинаси ҳайдалиши оқибатида яна уч киши жароҳат олди. Полиция воқеалар бир-бирига боғлиқ деб ҳисобламоқда.

Фото: Getty Images

Англиянинг Ноттингҳам шаҳрида микроавтобус ҳайдовчиси томонидан уриб кетишга уриниш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди. 31 ёшли эркак қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган. Бу ҳақда 13 июн, сешанба куни полиция маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, дастлаб, эрта тонгда Лондондан 200 км шимолда жойлашган 340 минг аҳоли яшайдиган шаҳар марказидаги кўчалардан бирида икки киши жасади топилган. Шундан сўнг, полиция биринчисидан унчалик узоқ бўлмаган бошқа жойга чақирилган, у ерда эркак уч кишини машинада уриб кетмоқчи бўлган, жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Кейин шаҳар марказидан унчалик узоқ бўлмаган жойда яна бир жасад топилди.

Ноттингем полицияси комиссари Кейт Мейнелл ўз баёнотида: "Биз учала ҳодисанинг бир-бирига боғлиқлигига ишоняпмиз", деди. Жиноятнинг эҳтимолий сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. Мейнеллнинг айтишича, тергов давом этмоқда.

Британия бош вазири Риши Сунак қутқарув хизматлари ва полицияга қилган ишлари учун миннатдорчилик изҳор этди ва қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Мавзуга оид