Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср Навоий вилоятида саноат зонаси ташкил этади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Мисрнинг Orascom Construction компаниясининг саноат паркларини ташкил этиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўлими раҳбари Омар Бебарс бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида Миср делегациясининг бир кун аввал соҳа бирлашмалари раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ўтказган қатор ишчи учрашувлари якунлари сарҳисоб қилинди. Навоий вилоятида тайёр электротехника, тўқимачилик ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш учун саноат зонасини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ўрганилди.
Шунингдек, компания Тошкент, Андижон, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги саноат паркларини бошқаришда иштирок этиш режалари билан ўртоқлашди. Компания вакилларига мамлакатимизга ўз сармоя, тажриба ва инновацион ишланмаларини олиб киришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлик билдирилди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
18:17 / 15.06.2026