Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 19-21 июн кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 19 июнь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 19 июнда кечаси +20...+25 даража, кундузи +32...+37 даража, 20-21 июнда кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 19 июнда кечаси +24...+29 даража, кундузи +36...+41 даража, 20 июнда кечаси +22...+27 даража, кундузи +33...+38 даража, 21 июнда кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 19 июнда кечаси +22...+27 даража, кундузи +36...+41 даража, 20 июнда кечаси +22...+27 даража, кундузи +33...+38 даража, 21 июнда кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда, 19-20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 19 июнда кечаси +24...+29 даража, кундузи +38...+43 даража, Сурхондарё вилоятида +43 даражагача, 20 июнда кечаси +24...+29 даража, кундузи +36...+41 даража, 21 июнда кечаси +22...+27 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда, 20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19-20 июнда кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+41 даража, 21 июнда кечаси +19...+24 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 19-20 июнда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 21 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 19 июнда +27...+32 даража, 20-21 июнда +24...+29 даража бўлади.