Остонада қуролланган шахс банкда одамларни гаровга олди. У қўлга олинган

Фото: Polisia.kz
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида банк бўлимида одамлар гаровга олинди. Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, қуролланган шахс Kaspi банкининг Дўстлик кўчасидаги филиалига ҳужум қилган.
Банк матбуот хизмати ичкарида фақат банк ходимлари бўлганини хабар қилган.
Полиция босқинчи билан музокаралар ўтказган. Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, банк бўлими жойлашган бинода яшовчилардан квартираларини тарк этиш сўралган. Бино чор атрофдан ўраб олинган.
Банкда етти нафар аёл ва бир қўриқчи бўлгани хабар қилинган. Уларни гаровга олган шахс эса, банкнинг барча активларини ногирон болалар, камбағал ва муҳтожлар фондига ўтказишни талаб қилган. У ўз талабларини бажариш учун уч соат вақт берган, шундан сўнг гаровга олинганларни ўлдира бошлашини айтган.
Кўп ўтмай ушбу шахс қўлга олиниб, гаровдагиларнинг барчаси озод этилди. Ижтимоий тармоқларда жиноятчининг қўлга олиниши акс этган видео тарқалган. ОАВ маълумотига кўра, бу 30 ёшли Алихан Мурадов бўлиб, унинг «кредит билан боғлиқ муаммолари» бўлган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

20:59 / 27.04.2025
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади

21:22 / 25.04.2025
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди

08:43 / 25.04.2025
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди

07:55 / 23.04.2025