Самарқанд вилоятида кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди
Қатор ҳудудлар кучли шамол сабаб электр таъминотидан узилган.
18 июн куни Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида соат 10:15 дан 12:00га қадар чанг-тўзон ҳодисалари кузатилди. Ижтимоий тармоқларда Ҳолливуд филмларидаги манзараларни эслатувчи кадрлар тарқалмоқда.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, Паст Дарғом, Жомбой ва Булунғур туманларида соат 11:30 дан ҳудудда кузатилаётган кучли шамол ва чанг тўзонлари оқибатида электр энергия вақтинча тармоқдан узилди.
Энергетика вазирлиги электр узатиш линияларида хавфсизликни таъминлаш учун электр таъминоти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди ва ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг қайта тикланишини маълум қилди.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Булунғурдаги ҳодисага муносабат билдирган.
«Минтақада қурғоқчилик, яшил массанинг камайиши, чўллашишнинг жадал давом этаётганидан дарак берувчи жиддий сигналлар.
«Интерстеллар» филмидаги чанг бўрони бостириб келиш билан боғлиқ кадрлар бизда ҳам тез-тез кузатиладиган бўляпти.
Республиканинг шимоли, чўллари ва жанубида одатий бўлиб бораётган бу каби манзаралар энди марказга ҳам кўчмоқда», дея ёзган у ўз телеграм-каналида.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 14:25
-
Челябинскдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 14:07
-
Сув — ҳаёт, сув — барака. Энди эса — билим манбаи
Ўзбекистон | 14:00
-
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди
Жаҳон | 13:59
Мавзуга оид

18:15 / 04.06.2025
Саҳрои Кабирдан кўтарилган улкан чанг булути АҚШга яқинлашмоқда

10:30 / 02.06.2025
Қорақалпоғистонда иқлим музейи ташкил этилади

09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин

21:59 / 10.05.2025