Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023/2024 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Бу йил 1-синфларга 2016 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади.
1-босқич микро-ҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль), 2-босқич микро-ҳудуддан ташқарида (1 - 15 август).
43 та туман ва шаҳарда (.pdf) қабул жараёнлари электрон шаклда, давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июнь соат 12:00 дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин.
Қолган жойларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул амалга оширилади. 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизимига киритилади ва назорат этиб борилади.
Бу йил 1-синфларга 2016 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
2023/2024 ўқув йилида Ўзбекистон бўйича 730 мингдан ортиқ бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.