Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bank of China Россиядан ЕИ ва АҚШга пул ўтказмаларини чеклади
«Бэнк оф Чайна (Россия)" 13 июндан бошлаб Европа Иттифоқи, шунингдек, Швейцария, Буюк Британия ва АҚШдаги олувчилар фойдасига Хитой юанидаги тўловларни қабул қилмаяпти, деб ёзади Frank Media.
Bank of China («Бэнк оф Чайна (Россия)») 13 июндан бошлаб Европа Иттифоқи, шунингдек, Швейцария, Буюк Британия ва АҚШдаги олувчилар фойдасига, шу жумладан, ушбу мамлакатлардаги банкларнинг хорижий филиалларида Хитой юанидаги тўловларни қабул қилмаяпти. Бу ҳақда 18 июнь, якшанба куни молия ва иқтисод бўйича Frank Media нашри хабар берди.
Унга кўра, Bank of China’нинг Россиядаги шуъба корхонасидан билдиришномалар, хусусан, ЮниКредит Банк ва Акибанк томонидан олинган. Истисно банклар - тегишли юрисдикциялардаги BoC гуруҳининг олувчилари.
«Финам» молиявий гуруҳи мониторинг департаменти раҳбари Дмитрий Лесновнинг сўзларига кўра, Хитой банкининг вакиллик ҳисобварақлари орқали нафақат юанда, балки АҚШ доллари, евро ва Ҳонгконг долларидаги пул ўтказмалари ҳам тўхтатилган, деб аниқлик киритмоқда РБК агентлиги.
«Қарор Хитой томонидан эмас, балки Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан қабул қилинган. Шу тариқа, улар юан кўринишидаги муқобил каналларни тўсиб қўйиш орқали санкция босимини ўтказишга ҳаракат қилмоқда», - дея тахмин қилди Модулбанк бошқаруви раиси Павел Семенов.
Аввалроқ Кремль Россия бюджети тақчиллиги ошиши фонида Хитой юанидаги захираларнинг бир қисмини сотиш билан банд экани маълум бўлган эди.
Россия иқтисодиёти Украинадаги уруш фонида Хитой иқтисодиётига яқинлашди. Москванинг энергия режалари, хусусан, Хитойга экспорт ҳажмини оширишни назарда тутади.
2022 йилда Хитой ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 34,3 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 1,28 триллион юанга (172,5 миллиард евро) етди. Мамлакатлар етакчилари 2024 йилгача бу миқдорни 200 миллиард долларга (182,5 миллиард евро) етказиш бўйича умумий мақсадни қўйган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025