Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
Фото: Видеодан кадр
Ёнғин натижасида қурилишда фойдаланиладиган ускуна (опалубка) ёниб зарарланган.
Самарқанд шаҳрида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
18 июнь куни соат 21:10 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Хишрав-2” қўрғони ҳудудидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:00 да ўраб олинган ва соат 22:18 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида қурилишда фойдаланиладиган ускуна (опалубка) ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига вилоят ҳамда шаҳар ФВБ раҳбар ходимлари чиқишган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
18:30 / 29.04.2026