Ўзбекистон | 07:52 / 19.06.2023
11954
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Эрон олий диний раҳбари билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Эрон Ислом Республикаси олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашди.

Давлат раҳбари Эрон заминида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. 

Дўстона суҳбатда томонлар икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб, Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида режалаштирилган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Кўп асрлар давомида халқларни маданий-тарихий муштараклик боғлаб тургани алоҳида қайд этилди. Ўзаро мулоқотлар фаоллашиб бораётгани қайд этилиб, истиқболли қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Савдо, инновациялар ва юқори технологиялар, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт ва коммуникациялар, туризм ва маданий-гуманитар алмашинув каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ишлар қилинаётгани таъкидланди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид