Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus Ле Буржеда 500 та самолёт етказиб бериш бўйича шартнома имзолади
Ҳиндистоннинг Indigo лоукостери Airbus’дан 1000 га яқин самолёт сотиб олмоқчи. Ле Буржедаги буюртма ҳаво қатнови тарихидаги энг катта буюртма бўлди.
Европанинг Airbus самолёт ишлаб чиқарувчиси 19 июнь, душанба куни Франция пойтахти чеккаси Ле Буржеда бўлиб ўтган Париж аэрокосмик кўргазмаси биринчи кунида Ҳиндистоннинг Indigo авиаташувчиси билан A320neo қаторидан 500 та самолётни сотиш бўйича шартнома имзолади.
Airbus сотувлар бўлими раҳбари Кристиан Шерернинг сўзларига кўра, бу ҳаво қатнови тарихидаги энг йирик ягона буюртмадир.
2019 йилда Ҳиндистоннинг Indigo лоукостери Airbus’дан худди шу русумдаги 300 та самолётга буюртма берган. Умуман олганда, авиакомпания Европанинг самолёт ишлаб чиқарувчисидан 1000 га яқин самолёт сотиб олмоқчи, шулардан 480 таси - жорий йил охиригача. 19 июнда буюртма қилинган техникаларни етказиб бериш фақат 2030 йилда бошланади. Шу билан бирга, Airbus ва Indigo шартнома миқдорини айтмади.
Ле Буржедаги 54-салон COVID-19 пандемияси сабаб тўрт йиллик танаффусдан кейин биринчи салон бўлди. Россия бу йил унда иштирок этмайди. Авиашоунинг ҳарбий қисми экспонатлари орасида Германия, Франция ва Испания томонидан яратилган Future Combat Air System (SCAF) қирувчи самолёти ҳам бор.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
18:02 / 13.01.2026
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
18:39 / 29.11.2025