Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наркология маркази Руҳий саломатлик марказига айлантирилади
Президент "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қуйидаги таклифлари маъқулланди:
- ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизимини жорий этиш;
- бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматларини интеграция қилиш;
- руҳий ҳолати бузилган шахсларни дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминлаш;
- аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;
- кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мутахассисларни муносиб рағбатлантириш ва самарали меҳнати учун қўшимча шароитлар яратиш;
- психиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 1 июлдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказини, амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгилаб қўйилишича:
а) марказ:
ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатишни йўлга қўяди, ушбу йўналишларда юқори технологик моддий база ва илмий мактабни шакллантиради;
руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
б) ҳудудлардаги руҳий ва наркология касалликлари шифохоналари ва диспансерлари марказнинг ҳудудий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланади;
марказ, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари тиббиёт олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тегишли кафедралари учун асосий клиник база сифатида фаолият юритади.
Мавзуга оид
11:22 / 11.12.2025
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар тўлови миқдори белгиланди
11:27 / 09.12.2025
Мажбурий наркологик даволаш 18 ойдан ошмаслиги қонунан белгилаб қўйилди
07:36 / 14.07.2025
Наркологик касалликка йўлиққан маҳкумларга меҳнат терапияси қўлланиши мумкин
13:58 / 03.02.2025