Ўзбекистон | 07:53 / 20.06.2023
4728
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Эрон инновациялар ва технологиялар уйи очилди

У илмий асосланган янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириш жараёнини осонлаштириш учун ишлаб чиқилган халқаро дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Фото: edu.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи доирасида Тошкентда Эрон инновациялар ва технологиялар уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Теҳрондан онлайн тарзда Эрон президентининг Фан ва технологиялар бўйича ўринбосари (вице-президенти) Роуҳоллаҳ Деҳқани Фироузабади ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этди.

Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи илмий асосланган янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириш жараёнини осонлаштириш учун ишлаб чиқилган халқаро дастурнинг бир қисми ҳисобланиб, Эрон компанияларининг инновацион технологиялари, маҳсулотлари ва хизматларининг доимий кўргазмасини ташкил этиш билан шуғулланади.

Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи Эрон фан ва технологиялар бўйича вице-президентининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси сифатида расман очилмоқда.

У билим алмашинуви, технологиялар трансфери, инновациялар экотизимини ривожлантириш ва Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар учун платформа яратишни мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик орқали икки мамлакатнинг иқтисодий ўсиши, ижтимоий фаровонлиги ва барқарор ривожланишига ҳисса қўшишга интилади.

Мавзуга оид