Ўзбекистон | 07:54 / 21.06.2023
3848
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик мигрантларнинг иш ҳақи олиб берилди 

Иш берувчи корхона раҳбари уларнинг паспортларини ва 160 минг рубль иш ҳақларини қайтарган. 

Видеодан кадр

Россиянинг Волгоград шаҳрида ўзбекистонлик 3 нафар меҳнат мигрантининг 160 минг рубль иш ҳақи олиб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Волгоград шаҳрида қишлоқ хўжалиги ишларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган 3 нафар ўзбекистонлик иш бошқарувчи томонидан паспортлари ва иш ҳақлари олиб қўйилгани ҳамда жисмоний куч ишлатилгани юзасидан мурожаат қилган.

Вазиятни тезкорлик билан ўрганиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу шаҳардаги вакили воқеа жойига етиб борди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили аралашуви билан иш берувчи корхона раҳбари уларнинг паспортларини ва 160 минг рубль иш ҳақларини қайтарган. Иш бошқарувчининг хатти-ҳаракатлари эса ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистонликлар вокзалга олиб бориб қўйилган ва Волгоград-Самарқанд поезди учун чипталар олиб беришга кўмаклашилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид