Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кам таъминланган шахсларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади
Кам таъминланган, тенг ҳуқуқлилиги бузилган ҳамда психиатрия ёрдами кўрсатилаётган шахсларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади.
Адлия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумот берилди.
Қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.
Қонунга асосан, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш имконияти яратилмоқда. Мазкур адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали тасодифий танланади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар ҳақидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф ҳолда “Юридик ёрдам” ахборот тизимида эълон қилинади.
Мавзуга оид
12:30 / 29.12.2025
Бўстонлиқда тоғда қолиб кетган 3 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди
13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
13:32 / 30.04.2025
Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади
22:00 / 25.03.2025