АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди
Департамент ўтган ҳафта Америкага кераксиз лойиҳалар учун пул сарфлаш тўхтатилганини маълум қилди. Шундай дастурлар ичида Ўзбекистонга тегишлиси ҳам бор. Меҳнат вазирига кўра, солиқ тўловчиларнинг пули энди Ўзбекистон ва шу каби давлатларга совурилмайди.

Вазир Лори Чавес де Ремер ўзининг видеохабарида маълум қилди. Бу видео унинг ва департамент саҳифаларида эълон қилинган. Қисқа мурожаатда асосий эътибор Америка учун турли кераксиз лойиҳаларга пул ажратилмаслигига қаратилган. Биз биринчи иш кунимизданоқ америкалик ишчиларни биринчи ўринга қўйдик, шунга устувор вазифа деб қарадик, дейди вазир.
Маълум бўлишича, Меҳнат вазирлиги ўтган ҳафта 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатган. Биз Американи охирги ўринда қолдирадиган дастурларни йўқ қиляпмиз. Энди солиқ тўловчиларнинг пулини масалан, Ўзбекистон пахта саноатида шаффофликни таъминлаш каби лойиҳаларга сарфламаймиз, дейди Лори Чавес де Ремер.
“Трампнинг кўрсатмаси билан биз ўз вазифамизни бажаришда вақтни беҳуда сарфламадик. Ўтган ҳафта меҳнат департаменти 38 миллион доллардан ортиқ маблағни тежаб, бир нечта хорижий ёрдам грантларини тўхтатди. Ишончим комилки, сизнинг машаққат билан ишлаб топган солиқ пулларингиз Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва жавобгарликни ошириш, Бразилия ва Колумбияда иқлим ўзгариши бўйича дастурлар билан боғлиқ сиёсатни илгари суриш, Индонезия ва Гватемалада жамоавий битимларни қўллаб-қувватлаш, Конго Демократик Республикасида меҳнат стандартлари бўйича тараққиётни назорат қилиш каби ишларга сарфланаётганини ҳам билмас эдингиз. Оддий қилиб айтганда, биз Американи охирги ўринга қўядиган дастурларни йўқ қиляпмиз” - Лори Чавес де Ремер.
Вазир видеомурожаатининг сўнгида унинг жамоаси пулни тежаш учун янада кўпроқ имкониятлар излаётганини қўшимча қилган.
“Мен меҳнат департаментидагиларга пулингизни тежаш учун кўпроқ имкониятларни аниқлашни буюрдим. Исрофгарчилик, фирибгарлик ва суиистеъмоллардан халос бўлиш орқали америкалик ишчини биринчи ўринга қўйиш учун курашишда давом этаман”, - дейди вазир. У ҳар бир долларни ишчиларнинг ўзига қайтаришини ҳам ваъда қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги USAID молиялаштириши ҳам тўхтагани фонида Ўзбекистондаги деярли барча дастурларга пауза берилганди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Мавзуга оид

19:00 / 18.05.2025
АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

13:56 / 17.05.2025