Ўзбекистон | 13:45 / 22.06.2023
6161
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш

Жаҳон банки Ўзбекистон Республикасининг инновацион сиёсати кун тартибини қўллаб-қувватлайди ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (MUNIS) лойиҳасини молиялаштиради.

MUNIS лойиҳаси учта асосий компонентдан иборат бўлиб, улар тадқиқот ва ишланмаларнинг (R&D) таъсири ва иқтисодий қийматини ошириш, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, технологиялар ва жараёнларни ишлаб чиқиш учун корхона даражасидаги инновацияларни рағбатлантириш, шунингдек, Халқаро экспертлар кенгаши (IEC) ва технологиялар трансфери маркази (CTT) каби янги институтларни яратиш, шу билан бир қаторда:

• 1-компонент – илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва долзарблигини ошириш, шунингдек, махсус рақобатбардош молиялаштириш дастурлари орқали илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлайди;

• 2-компонент – инновацияларни биргаликда молиялаштириш, маҳаллий етказиб берувчиларни ривожлантириш дастури ва миллий сифат инфратузилмасини танлаб такомиллаштириш орқали барқарор инновациялар, саноат ва илмий доиралар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантиради;

• 3-компонент – тажриба механизмларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва давлат сиёсати воситаларининг асосий тўпламига интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдамни молиялаштиради.

Жаҳон банкининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Эрали Бексултан MUNIS лойиҳасининг аҳамияти ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Мавзуга оид