Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2,4 млн хонадоннинг кадастр ҳужжати йўқлиги маълум қилинди
Республика ҳудудида 2 млн 400 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.
20 июнь куни Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилиш, кўтарилган масала ва муаммоларни зудлик билан жойида ҳал қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан Кадастр агентлиги раҳбарининг ахбороти эшитилди.
Жорий йил давомида агентликнинг ҳудудий бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслар юборган мурожаатларни кўриб чиқишда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан камчиликлар ва қонунбузарликларга йўл қўйилгани учун жавобгарликка тортилиш ҳолатлари таҳлил қилинди, 10 та жарима ва 78 та ҳайфсан, 1 та лавозимдан озод этиш, жами 89 та интизомий жазо чоралари қўллангани аниқланди.
Шу билан бирга, соҳада ўз ечимини кутаётган айрим муаммоли масалалар мавжудлиги айтиб ўтилди.
Республика ҳудудидаги 2 млн 400 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқлиги ва бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқини белгиловчи тартиб мавжуд эмаслиги сабабли аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаяпти, шу туфайли агентликка ҳамда Халқ қабулхоналарига мурожаатлар сони кўпайган. Шу мазмундаги мурожаатлар жами мурожаатларнинг 40 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Жойларда фуқаро ва тадбиркорлар томонидан ер майдонларини ноқонуний равишда эгаллаб олган ҳолда, ҳудудларни ўраб олиш ёки ўзбошимча қурилишлар қилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида агентлик томонидан қўшимча тарғибот ишлари етарлича амалга оширилмаган ҳамда таъсирчан чоралар кучайтирилмаган.
Сенаторлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қатор таклифлар билдирилиб, агентлик Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари орқали аҳолига кўрсатиладиган кадастр хизматлари сонини ошириш ва шу баробарида белгиланган муддатларда ҳамда сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Мавзуга оид
21:49 / 20.01.2026
Жойлашув, "планировка" ва сифат: хонадон хариди бўйича мутахассис тавсиялари
23:06 / 04.01.2026
Адлия вазирлиги янги хонадон сотиб олиш эскроу тизимида амалга оширилиши ҳақидаги хабарни рад этди
09:17 / 14.04.2025
9 та хонадон учун трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:10 / 24.01.2025