Қозоғистоннинг Евросиё банки Ўзбекистонда шуъба банкини очмоқчи
Евросиё банки бошқаруви раиси Лаззат Сатиеванинг айтишича, банк Ўзбекистонда шуъба банкини очиш жараёнини давом эттиряпти. Шу тариқа, Ўзбекистонда иккинчи қозоқ банки фаолият бошлаши мумкин.

Фото: kapital.kz
Қозоғистоннинг Евросиё банки Ўзбекистонда шуъба банкини очади. Бу ҳақда банк бошқарув раиси Лаззат Сатиева Тошкентда ўтган “Финтех, банклар ва ритейл” 3-халқаро ПЛАС-форумида маълум қилди.
“Евросиё банки ҳозирда Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида фаолият юритяпти, айни пайтда банк халқаро миқёсда фаол кенгайиб боряпти. Айни дамда Ўзбекистонда шуъба банк очиш жараёни давом этмоқда”, – деди у.
Сатиевага кўра, Евросиё банки бизнес-жараёнларини рақамлаштиришнинг юқори даражасига эришган; банк чакана ва корпоратив бизнес ўртасидаги синергияга ҳам урғу бермоқда.
Евросиё банки Ўзбекистонда шуъба корхонасини ташкил этиши 2022 йил охирида маълум бўлганди. Қозоғистон молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги декабр ойида Евросиё банкига Ўзбекистонда шуъба банкини очишга рухсатнома берган.
Евросиё банки – Қозоғистонда активлари ҳажми бўйича юқори ўнталикка кирувчи тижорат банки бўлиб, бош офиси Олмаота шаҳрида жойлашган. 1994 йил ташкил этилган банк 2020 йил 30 июн ҳолатига Қозоғистон ва Россияда 17 та ҳудудий филиали, 117 та касса бўлимларига эга.
Банк ERG гуруҳи экотизимига (минерал ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида дунёдаги энг йирик компаниялардан бири) киради.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Қозоғистон Ҳалйк банки Ўзбекистонда Tenge Bank шуъбасини ташкил этганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинанинг Россия аэродромларига кутилмаган ҳужумлари урушда бурилиш нуқтаси бўладими?
Жаҳон | 20:53
-
«Миссия якунланди». «Вагнер» ХҲК Малидан кетишини эълон қилди
Жаҳон | 20:33
-
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди
Спорт | 20:32
-
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади
Жаҳон | 20:14
Мавзуга оид

20:14
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

14:03
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади

00:15
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди

13:59 / 05.06.2025