Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пригожин Шойгу ва Герасимовни «рус халқининг геноциди»да айблади
У уларга қарши Россия Тергов қўмитасига ариза ёзган.
Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) раҳбари Евгений Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни «рус халқининг геноциди»да айблади.
Аввалроқ, Пригожиннинг Шойгу ва Герасимов устидан Тергов қўмитасига шикоят қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалган эди. ХҲК раҳбари буни тасдиқлади.
«Ҳа, бу Герасимов ва Шойгу устидан шикоят, улар рус халқи геноциди, ўн минглаб Россия фуқароларининг ўлдирилиши ва Россия ҳудудларини душман қўлига бериб қўйгани учун жавобгар бўлиши керак. Улар буни атайлаб қилган. Шойгу миллатчилик асосида геноцид қилган», деди Пригожин.
- Вагнерчилар раҳбари Россия Мудофаа вазирлигини ўз ёлланма аскарларини етарлича ўқ-дорилар билан таъминламаганликда бир неча бор айблаган, шунингдек, Шойгу ва Герасимовни танқид қилиб келмоқда.
- Ёз бошида Шойгу барча «кўнгилли ҳарбий қисмлар» 1 июлгача Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиши кераклигини маълум қилди. Пригожин буни рад этди ва шартнома тузишни истамаганларни «Вагнер»га қўшилишга чақирди.
- Кейинроқ, Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ташаббусини қўллаб-қувватлади. Аммо Пригожин ўз аскарлари «яна шармандалик йўлидан боришга тайёр эмаслигини» айтди.
- Яқинда берган интервьюсида Пригожин яна Шойгу ҳақида гапириб, маршал унвони ва иккинчи марта қаҳрамон юлдузини олиши учун унга Украинадаги уруш керак бўлганини айтди.
Мавзуга оид
19:12 / 17.03.2026
Шойгу Украинанинг ҳаво ҳужумлари тобора узоққа бораётганидан шикоят қилди
11:59 / 06.03.2026
Сергей Шойгунинг яна бир собиқ ўринбосари қўлга олинди
09:12 / 24.01.2026
Германия Шойгу баёнотига таяниб, Россиядан бўлган дезертирга бошпана бермади
09:46 / 06.10.2025