Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция компаниялари Ўзбекистондаги иқтисодий лойиҳаларга жалб қилинади
Стокҳолмда Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Швеция Миллий савдо кенгаши департаменти раҳбари Майкл Кох билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Швеция томони Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар билан таништирилди. Мамлакатдаги экспорт назорати тизими ва ташқи бозорларни диверсификация қилиш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида таъкидланди.
Музокаралар натижасида Швеция Миллий савдо кенгаши кўмагида швед компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашувлар ташкил этиш ва уларни Ўзбекистондаги иқтисодий лойиҳаларга жалб қилиш тўғрисида келишиб олинди.
Швеция Миллий савдо кенгаши Ташқи ишлар вазирлигига бўйсунувчи давлат агентлиги бўлиб, 1651 йилда ташкил этилган. Кенгаш ташқи савдо, ички бозор ва савдо сиёсати билан шуғулланади, Швеция ҳукуматига соҳа бўйича таҳлил ва тавсиялар бериб боради.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
13:37 / 02.06.2026
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
09:05 / 29.05.2026