Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Google’га 4 миллиард рубл миқдорида жарима солинди
Жаримани ундириш тўғрисидаги қарор Москва суди томонидан Google LLC Россия «ФАС» қарорида белгиланган олдинги жаримани ўз вақтида тўламаганлиги муносабати билан қабул қилинган.
Google брендига эгалик қилувчи Alphabet Inc Россияда 4 миллиард рубл (47 миллион доллар) миқдорида жарима тўлаши керак. Москванинг Пресненский тумани судининг тегишли қарори ҳақида 27 июнь, сешанба куни Россия Федерал монополияга қарши хизмати («ФАС») хабар берди.
Таъкидланишича, жаримани ундириш тўғрисидаги қарор Федерал монополияга қарши хизмат томонидан Америка компаниясига илгари тайинланган жаримани ўз вақтида тўламагани муносабати билан қабул қилинган.
2022 йил февраль ойида «ФАС» Россияда Интернет технологиялари бўйича минтақавий жамоат маркази («РОЦИТ») шикоятидан сўнг Google LLC’га нисбатан қўзғатилган монополияга қарши ишни кўриб чиқишни якунлади. Шундан сўнг идора Youtube’да (Google LLC’га тегишли видеохостинг хизмати) аккаунтларни шакллантириш, тўхтатиб туриш, блоклаш ва фойдаланувчи контенти билан боғлиқ қоидалар шаффоф эмас ва нохолис», деган хулосага келди.
Шунга асосланиб, «ФАС» комиссияси Google LLC’ни «YouTube видеохостинг хизматлари бозоридаги устун мавқейини суиистеъмол қилиш»да айбдор деб топди ва 2022 йил июль ойида компанияга 2 миллиард рублдан ортиқ миқдорда (даромадга қараб) жарима солди.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026