Спорт | 21:00 / 29.06.2023
39217
1 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон яримфиналда Жанубий Кореяга ютқазди

Таиландда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалчилар аниқланди. 

Фото: UFA

Яримфиналда Ўзбекистон Жанубий Кореяга минимал ҳисобда ютқазган бўлса, Япония Эрон дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. 

Финал 2 июл куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, яримфиналгача етиб келган 4 жамоа, хусусан, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритишган. 

Осиё Кубоги U-17. Яримфинал. 29 июн
Жанубий Корея — Ўзбекистон 1:0

Гол: Бак Ин Ву (31). 
Ўзбекистон U-17: Муҳаммадюсуф Собиров, Азиз Тўлқинбеков, Озодбек Ўктамов, Лазиз Мирзаев, Беҳруз Шукуруллаев, Муҳаммад Бобур Каримов,  Шодиёр Шодибоев, Муҳаммадали Раимов, Оллоберган Каримов, Шерзод Абдулбориев, Дилшод Абдуллаев.
Захира: Асилбек Нўмонов, Диёр Тўлабоев, Асрор Отахонов, Мамадалихон Олимов, Абдулҳамид Икромов, Аминбек Ёқубов, Амирбек Саидов, Ойбек Ўрмонжонов, Абдулҳамид Турғунбоев, Николай Акопов, Қувонч Абраев. 

Эрон — Япония 0:3
Голлар: Яда (10), Коҳеи (25), Сато (74). 

Мавзуга оид