Жаҳон | 15:35 / 29.06.2023
12812
2 дақиқада ўқилади

«Титан» ҳалокатга учраган жойда инсон жасадлари қолдиқлари топилди

«Титан» сайёҳлик батискафи йўловчилари ва экипажининг тахминий жасад қолдиқлари қурилма вайроналари остидан эҳтиёткорлик билан олиб чиқилди. Улар таҳлилга юборилади, дея хабар берди АҚШ соҳилни қўриқлаш хизмати.

Фото: Paul Daly / Keystone Press Agency / Global Look Press

28 июнь, чоршанба куни АҚШ соҳилни қўриқлаш хизматининг маълум қилишича, сайёҳларни «Титаник» ҳалокатга учраган жойга олиб борган «Титан» батискафи чўкиб кетган Атлантика океанида «эҳтимолий инсон жасадлари қолдиқлари» топилган. Қайд этилишича, бу қолдиқлар батискаф вайроналари остидан эҳтиёткорлик билан олиб чиқилган ва энди расмий таҳлилга юборилади. 

Денгиз тергов қўмитаси (MBI) раиси Жейсон Нойбауэр қидирув операцияси аъзоларига ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, далиллар терговчиларга ушбу фожиа сабабларини тушуниш ва келажакда шунга ўхшаш фожиалар содир бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради. 

Аввалроқ «Титаник»ка экспедиция чоғида ҳалокатга учраган сайёҳлик батискафи вайроналари Канаданинг Сент-Жонс шаҳри портига туширилган эди. 

«Титан» батискафи 18 июнь куни «Титаник» ҳалокатга учраган жойга йўл олди. Бир кундан кейин унинг радардан ғойиб бўлгани маълум бўлди. 22 июнь куни АҚШ соҳилни қўриқлаш хизмати қидирув гуруҳи аъзолари сувости кемаси бўлакларини топгани ҳақида хабар берди. Тахминларга кўра, бортдаги барча беш киши портлаш сабабли ҳалок бўлган, яъни батискаф атрофдаги сувнинг гидростатик босимидан ташқаридан эзиб ташланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти