Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди
Батискаф бортида экипаж аъзоларидан ташқари 45 нафар россиялик сайёҳ бўлган.

Фото: Getty images
Мисрнинг Ҳургада шаҳри соҳилларида сайёҳлик батискафи чўкиб кетди. Bild’нинг ёзишича, ҳодиса оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган.
Россия бош консуллиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари РФ фуқароларидир. Шунингдек, яна бир неча кишининг тақдирига аниқлик киритилмоқда.
Россиялик дипломатлар маълумотларига кўра, «Синбад» меҳмонхонасига тегишли батискаф 27 март тонгида маржон рифларини томоша қилиш бўйича сувости экскурсиясига йўл олган. Экипаж аъзоларидан ташқари, унинг бортида «Библио Глобус» компаниясининг 45 нафар россиялик туристи, жумладан, болалар ҳам бўлган.
Батискаф қирғоқдан бир километр узоқликда ҳалокатга учраган бўлиб, бу нима сабабдан юз берганига аниқлик киритилмаган.
Bild’нинг ёзишича, сув остига шўнғишга мўлжалланган батискафдан бир неча йилдан бери фойдаланиб келинади ва у 22 метр чуқурликкача туша олади.
Дастлабки маълумотларга кўра, батискаф бортида бўлганларнинг аксарияти қутқарилган ҳамда Ҳургададаги меҳмонхоналарига, айримлари шифохонага етказилган. Дипломатларнинг айтишича, уларнинг саломатлигига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Мисрнинг Sada El Balad ва Al-Masry Al-Youm нашрларининг ёзишича, авария оқибатида олти киши ҳалок бўлган, яна 15-16 киши жароҳат олган. Россиялик дипломатлар мазкур маълумотга изоҳ бермаган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қрим кўпригига ATACMS ракеталари билан зарба берган — NYT
Жаҳон | 08:13
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
Мавзуга оид

01:57 / 20.03.2025
Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди

00:41 / 14.03.2025
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

10:14 / 05.03.2025