Туркияда Интерпол қидирувидаги уюшган жиноий гуруҳ ушланди
Европада кокаин барони сифатида танилган жиноятчилар Туркияда қўлга олинди.

Фото: yenisafak
Туркиянинг 7 вилоятидаги 13 та манзилда ўтказилган махсус операцияда 10 млрд долларлик наркотик моддалар савдосини амалга оширган ташкилотга алоқадор 34 киши ҳам ушланган. Турк матбуотининг ёзишича, гумонланувчиларнинг 36 та кўчмас мулки ва 1,1 млрд лиралик мол-мулки мусодара қилинган.
Наркотик савдогарларга тегишли ташкилот Жанубий Америкадан Европага тонналаб кокаин жўнатган. Истанбул полицияси ва Молиявий жиноятларни тергов қилиш агентлигининг бир неча ойлик кузатишларидан сўнг икки босқичда (13 июнда Голландия ва Белгияда, 25 июнда Туркияда) ўтказилган кенг кўламли махсус операцияда ташкилот аъзолари ва уларга тегишли мол-мулк фош қилинган.
Операция давомида жиноятчилардан 11 та тўппонча, 600 та патрон, кўплаб қалбаки паспорт ва бошқа ҳужжатлар топилган. Бундан ташқари, 50 млн лиралик иккита соат, 99,9 кг олтин, иккита моторли транспорт воситаси, доллар, евро ва турк лираси кўринишида, умумий қиймати 1,1 млрд лирага тенг нақд пул, акциялар ва банк-ҳисоблари мусодара қилинган.
CNN TURK хабарига кўра, Жанубий Америка ва Европада гиёҳванд моддалар савдосини бошқараётган муҳим шахслардан бири бўлган ва Интерпол томонидан қизил билдиришнома билан қидирилаётган голландиялик Йозеф Йоҳаннес Лиждеккерснинг Туркия билан алоқалари 2 йил аввал аниқланган. Истанбул полицияси томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари чуқурлашиб кетгач, бу ишга Молиявий жиноятларни тергов қилиш агентлиги ва Наркотикларга қарши курашиш департаменти ҳам жалб этилган.
Полиция жиноий тармоқнинг асосий шахсларидан бири ҳисобланган Исаак Бигнаннинг Туркияда эканини аниқлайди. Маълум бўлишича, у 13 июнда Голландия ва Белгияда ўтказилган илк операциядан сўнг Туркияга қочган, шу сабабли Финикс ва жамоаси уни Туркиядан яширинча олиб чиқишни режалаштирганди.
Бироқ уларнинг режаси амалга ошмади. Исаак Бигнан Испартада, Юреан Энтони Финикс эса Истанбулда қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди
Жамият | 00:08
-
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди
Жаҳон | 00:03
-
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?
Жаҳон | 23:41 / 03.06.2025
Мавзуга оид

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр

17:14 / 14.05.2025