Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда Туркий тилли ёшларнинг халқаро фестивали бўлиб ўтади
Жорий йил 11-15 июль кунлари Қўқон шаҳрида Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ушбу халқаро тадбир ёш авлоднинг халқлар тарихи ва миллий-маданий меросига меҳрини ошириш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, умумтуркий маданий меросни биргаликда дунё бўйлаб тарғиб қилиш, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, ёшларнинг туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Халқаро анжуманда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия ва Озарбойжондан кўплаб ёшлар иштирок этади.
Фестиваль доирасида китобхонлик кунини юқори савияда ташкил этиш, дастур асосида юқори натижаларга эришган ҳамда ёшларга ўрнак кўрсатадиган илм-фан намояндалари, ишбилармонлар, спорт усталари ва ҳунармандлар иштирокида маҳорат дарслари, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, кўргазма, таниқли театр ва кино ижодкорлари билан ижодий мулоқотлар ва бошқа маданий-кунгилочар тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
10:37 / 13.05.2026
Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалида ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди
20:25 / 29.03.2026